Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Чунки...

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар билан шартномани узайтириш 20 ёшли француз учун ҳозирги пайтдаги асосий режа ҳисобланмайди.

Мбаппенинг фикрича ҳозир ПСЖ унга Неймарникидек юқори маош таклиф қилмайди. Бундан ташқари у парижликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ишонмаяпти.

Таъкидлаш керакки, айни дамда “Реал” ва “Ливерпуль” ушбу вазиятдан фойдаланиб Мбаппени ўз томонига оғдириб олишни режалаштирган.

Маълумот учун, Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар