Мбаппе “ПСЖ” ва “Реал” ўртасида катта фарқни айтиб берди
“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг собиқ жамоаси “Пари Сен-Жерман” билан ҳозирги клуби ўртасидаги асосий фарқ ҳақида гапирди:
- Бу икки мутлақо турли клублар. ПСЖ анча ёш жамоа, “Реал” эса катта тарихга ва бой маданиятга эга. Албатта, “Реал” — дунёдаги энг яхши клуб. Бироқ “ПСЖ” ҳам энг кучлилар қаторида эътироф этилади. Аммо бу жамоалар футболга икки хил қарашни ифода этади.
Мен “Пари Сен-Жермен”нинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман ва ҳозир “Реал”да эканимдан бахтиёрман, - деди Мбаппе Испаниянинг энг нуфузли манбаларидан Marca нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли франциялик ҳужумчи ПСЖ сафида 2017–2024 йиллар давомида ўйнаган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган (308 ўйинда 256 гол).
2024 йил ёзидан буён “Реал”да ўйнаётган Мбаппе мадридликлар таркибида барча турнирларда 72 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 60 та гол ёздириб қўйди.



Фикрлар