Мбаппе ПСЖдаги зиддиятлар ҳақида айтиб берди

  • 10 декабрь, 2024, 19:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” тўпурарига айланиб бораётган Килиан Мбаппе аввалги жамоаси “Пари Сен-Жермен”даги фаолияти ҳақида айрим маълумотларни ўртоқлашди.

- ПСЖ мен учун қадрдон клуб. Мен у ерда етти йил умримни ўтказдим. Бу клубда ҳам ижобий, ҳам салбий маънода катта босимга дуч келдим. Лекин бу ажойиб даврлар эди.

Балки, айрим вазиятларда чалғиб қолганим хато бўлгандир. Тўғри, айрим одамлар билан зиддиятга бордим, чунки мен ўйинчи сифатида ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилгандим. Лекин бу клубга тегишли бўлмаган.

ПСЖда бирор ўйинчи, ходим ёки мураббий билан жанжаллашмаганман.

Ҳиссиётларимни мухлислар билан кўпроқ бўлишсам ҳам бўларди. Улар Килианга ҳеч нарсанинг фарқи йўқ, дейишади. “Реал”га ўтгунича, шунчаки ўйнаб юрган, деб ўйлашади.  

Мен ҳалигача ПСЖ ўйинларини кўраман. Бу клубдаги ҳамма нарсани биламан. Ютқазиб қўйишса, уларга қанчалик оғир эканини ҳис қиламан. Доим ПСЖга содиқ бўлганман. Бунақа муносабатлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, - деди Килиан Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!