Мбаппе ПСЖга янги ўйинчиларни сотиб олишда тўсқинлик қилмоқда

Ҳужумчи Килиан Мбаппе ва ПСЖ раҳбарияти ўртасидаги келишмовчиликлар клубнинг трансфер ишларига салбий таъсир кўрсатмоқда, дея хабар бермоқда "Lequipe" нашри.

Манба берган хабарга кўра, парижликлар янги футболчиларни таклиф қилишда бироз қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Таклиф этилган футболчилар Мбаппе билан боғлиқ вазият ҳал этилмагунча жамоага ўтишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Килиан ПСЖ билан янги шартнома тузишдан бош тортган эди. Шу муносабат билан клуб ҳужумчини Япониядаги мавсумолди тайёргарликдан четлатди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!