Мбаппе ПСЖга янги юлдуз танлади
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва мавсум якунланганидан кейин Франция чемпионатига кўчиб ўтиш мумкин. ПСЖ раҳбарияти португалиялик ўйинчини олиб келиш бўйича иш бошлашга тайёрланмоқда.
Tribal Football нашрининг ёзишича, Бернардуни олиб келиш ташаббуси Килиан Мбаппедан чиққан. 24 ёшли ҳужумчи ўзи билан олдинги чизиқда бирга ўйнайдиган футболчига эҳтиёж сезмоқда.
Мбаппе Бернарду билан “Монако”да бирга ўйнаган ва бир бирини жуда яхши тушунади.
28 ёшли Силванинг манчестерликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Бу трансфер учун Париж клуби камида 80 миллион евро харажат қилиши талаб этилади.
Фикрлар