Мбаппе

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтиши борасида қандай фикрда эканини айтиб ўтди.

"Уни ПСЖда сақлаб қолиш учун курашаман. Клубимиз Неймар ва Мбаппенинг қолиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Ўйлайманки, Килиан кетмайди. Унинг ПСЖга нисбатан садоқати кучли", - деди аргентиналик мутахассис.

Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Ҳозирча ушбу келишув узайтирилгани йўқ. Шу сабабли ПСЖ раҳбарияти уни текинга қўйиб юбормаслик учун шу йилнинг ёзида сотиб юбориши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

22 ёшли француз жорий мавсум 40 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 33 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар