Мбаппе "Реал"га ўтмайди!

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар ойнасида "Реал"га ўтмайди.

"Marca" нашрихабарига кўра, "қироллик клуби" ёзда 24 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокара олиб боришни режалаштирмаяпти. Манба берган хабарга кўра, трансфер икки сабабга кўра амалга оширилмайди: Мбаппенинг маоши ҳаддан ташқари кўплиги ва Мадрид клуби футболчининг трансфери учун катта миқдорда пул тўлашни истамаслиги.

Олдинроқ парижликлар ўз тўпурарини 240 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабар берилганди. Айни дамда Мадрид клуби Винисиус Жуниорга ишонади ва уни Мбаппедан устун қўймоқда.

2022/23-йилги мавсумда ПСЖ ҳужумчиси барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!