Мбаппе томони “Реал” ҳақидаги хабарга ойдинлик киритди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе атрофидагилар “Реал” билан ҳамкорлик бўйича ҳеч қандай келишув йўқлигини маълум қилди.
- Килианнинг келажаги ҳақида ҳеч ким билан ҳес қандай келишув йўқ. Ҳеч қанақа музокара бошланмаган. Ҳали Мбаппе ўйлаб бир қарорга келишига таъсир қиладиган ҳеч бир воқеа содир бўлгани йўқ, - деб баёнот тарқатди Килиан Мбаппе атрофидаги мутахассислар.
Яқинда “Реал” франциялик форвард билан трансфер борасида келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
2018 йилдан бери парижликлар шарафини ҳимоя қилаётган 25 ёшли тўпурарнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди.
Мбаппега асосан икки клуб – уни ўз сафида сақлаб қолмоқчи бўлаётган ПСЖ ва анчадан бери ҳужумчига кўз тиккан “Реал” даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар