Мбаппе учун Евро мусобақаси омадсиз!

CHERY AUTO

Франция терма жамоаси ва "Реал" Мадрид клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун Евро мусобақаси жуда омадсиз ҳисобланади.

Гап шундаки, Мбаппе ўзи иштирок этган иккита Евро турнири доирасида бор йўғи бир дона гол урди.

У дастлаб 2021 йил ўтказилган турнирда тўрт ўйинда бирорта ҳам тўп кирита олмаган. Бу йилги мусобақада 5 та ўйинда битта гол урди. Шу ҳам бўлса, Польша терма жамоасига пенальтидан.

Шунингдек, у бу вақт ичида Килиан иккита голли узатмани амалга оширди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси "Евро-2024" ярим финали доирасида Испанияга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, французлар турнирдаги иштирокини якунлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию