Мбаппе учун оғзингизга сиққанича пул сўранг, бераман!

  • 09 Mar 18:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Килиан Мбаппе ҳар қандай клубнинг ҳужумкорлигини оширишга қодир футболчи. Буни инобатга олган “Челси” хўжайини Тодд Бёли 24 ёшли ҳужумчини қўлга киритиш ҳаракатиша тушиб қолган.

Tecno

Бёли клуб мутасаддиларини катта трансферга йўл очиш ва молиявий фейр-плейни бузмаслик учун бир неча ўйинчиларни сотиб юборишга шоширмоқда. Яқинда “Челси”дан камида 11 нафар футболчи кетиши ҳақида хабар чиққан эди. Бу бежиз эмаслиги маълум бўлди.

Мбаппени олиш учун камида 200 миллион сарфлаш керак бўлади. Бу сумма аксарият клубларга оғирлик қилади. Лекин Бёли харажатдан қочмоқчи эмас.

Тодд Бёли Килианнинг келиши клуб имиджига ижобий таъсир кўрсатишига ва даромадларнинг оширишига ишонмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!