Мбаппе ва ПСЖ ўртасида низо келиб чиқди! 100 миллион евро пул тўланмаган
ПСЖ апрель ойидан буён Килиан Мбаппенинг маоши ва бонусларни тўламаяпти.
"L'Équipe" хабарига кўра, гап деярли 100 миллион евролик қарз ҳақида кетмоқда. Мбаппе ПСЖга тўловни амалга ошириш кераклиги борасида расмий хабар юборди.
Маълумот учун, Мбаппе шу ёзда "Реал" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Франциялик форвард ПСЖ билан шартномасини узайтирмади.
Килиан айни вақтда Франция терма жамоаси билан "Евро-2024"да иштирок этмоқда ва бурнидан олган жароҳати боис Нидерландияга қарши баҳсда захирада қолдирилди.
Фикрлар