Мбаппе Холанддан анча устун экан. Нега?

Жаҳон футболи мутахассислари ва мухлислари узоқ йиллар давомида Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни бир-бирига қиёслаб келди. Энди уларнинг даври ўтди.

Ҳозир кўпчилик Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни таққосламоқда. Франциялик машҳур ҳужумчи Тьерри Анри бу борада ўз фикрини билди.

- Мбаппе хавфли вазиятлар ярата олади ва уларни самарали якунлайди. Холанд эса фақат яратилган вазиятлардан унумли фойдаланади. Килиан ҳужум маркази ва ҳар икки қанотда ўйнаши мумкин. Эрлинг фақат марказий ҳужумчи вазифасини бажаради.

Бу рақобатда Мбаппе мен учун фаворит бўлиб қолаверади, - деди Тьерри  Анри Mirror нашри журналистларига.

Янги мавсумда Холанд “Манчестер Сити” таркибида барча турнирларда етти марта майдонга тушиб, 12 та гол ва битта ассист муаллифи бўлди. ПСЖда қолган Килиан Мбаппе эса олтита ўйинда тўққизта тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!