Мбаппе: "Захира ўриндиғида ўтиришни истамадим"

CHERY AUTO

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2017 йилда "Монако"дан Mадрид клубига эмас, балки ПСЖга кўчиб ўтгани ҳақида гапирди. 

Tecno

"Монако"ни тарк этаётганимда 18 ёшда эдим ва ўйин амалитига эга бўлишим керак эди. "Реал"да эса ўша вақтда  Карим Бензема, Герэт Бэйл ва Криштиану Роналду бор эди. Захира ўриндиғида ўтириш эса мени қониқтирмас эди. Европанинг жуда кўп гранд клублари менга шартнома таклиф қилишди. Албатта, "Реал"да ўйнашни орзу қилардим, аммо мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаслигимдан ҳавотир олган эдим.

Кейин менга уйда, Парижда ўйнаш имкони берилди ва бу таклифни иккиланмай қабул қилдим. ПСЖда ажойиб етти йилни ўтказдим. "Реал"да ўйнаш орзум эса сўнмаган эди ва ўтган йили ўз мақсадимга эришдим. Мен Мадридда жуда баҳтлиман", -
деди франциялик форвард.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда умумий 10 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию