Мбаппе зўрлигини исботлай бошлади

  • 22 ноябрь, 2020, 10:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 11-турида собиқ жамоаси – “Монако” дарвозасига бир жуфт тўп киритиб, парижликлар тўпурарлари рўйхатида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.

Tecno

Мазкур иккита аниқ зарбадан кейин 21 ёшли ҳужумчининг ПСЖдаги голлари сони 99 тага етди.

ПСЖда энг кўп гол урган ҳужумчи Эдинсон Кавани ҳисобланади. Ёзда жамоани тарк этган уругвайлик футболчи рақиблар дарвозасини 200 маротаба аниқ нишонга олган. Кейинги ўринларни Златан Иброҳимович (156), Педру Паулета (109) ва Доминик Рошто (100) эгаллаган.

Килиан Мбаппе камида ёзгача парижликлар шарафини ҳимоя қилишини инобатга олсак, унинг кучли учликка кириш имконияти жуда юқори.

Сульшер рақибга ўз футболчисини берадими?

Ўзбекистон чемпиони “Барса” Мессини ушлаб қолишига ишонмаяпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!