Мбаппеда ҳам камчиликлар етарли
Машҳур Opta портали ажойиб статистик маълумотни тақдим этди. Биламизки, Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг майдондаги асосий вазифаси гол уриш ва шерикларига бу борада имконият яратишдир. Замонавий футболда ҳатто ҳужумкор ўйинчилар ҳам ҳимоя функцияларига эга, аммо бу Мбаппега тааллуқли эмаслиги маълум бўлди.
Opta мутахассислари Мбаппе жорий жаҳон чемпионатида 477 дақиқа давомида фақат бир марта ҳимояга қайтиб тўпни қайтарганини аниқлади.
Маълум бўлишича, Килиан ўртача 90 дақиқада 0,19 марта ҳимоя ҳаракатларини амалга оширар экан. Бу турнирнинг энг ёмон кўрсаткичидир. Ушбу статистика камида 150 дақиқани майдонда ўтказган футболчилар орасидан тузиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе бошлиқ Франция 18 декабрь куни Аргентинага қарши финалда майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.
Фикрлар