Мбаппега ҳақиқий ўринбосар топилди. ПСЖ бу ўйинчи учун 250 миллион евро тўлайди!
Килиан Мбаппенинг ўрнига муносиб номзод топилди. ПСЖ раҳбарияти “Реал”га ўтиб кетган юлдуз ўрнига “Барселона”нинг ҳужумкор футболчиси Ламин Ямални олиб келмоқчи.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, парижликлар “Барселона”ни 16 ёшли футболчи учун 250 миллион евро тўлашга тайёрликлари ҳақида огоҳлантирган. Агар каталонияликлар бу таклифни қабул қилса, янги трансфер рекорди ўрнатилади.
Аввалги рекорд ҳам ПСЖ ва “Барса” ўртасидаги олди-бердида ўрнатилган. Парижликлар Неймарни олиш учун 2017 йили “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган. Ушбу жаҳон рекорди ҳали ҳам янгилангани йўқ.
Экспертлар “Барселона”нинг молиявий аҳволини инобатга олиб, ПСЖнинг супертаклифини қабул қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Фикрлар