Мбаппега қудратли харидор пайдо бўлди

  • 28 апреля, 2021, 20:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида энг қиммат футболчи бўлиб турган Килиан Мбаппени олиш вариантига қайтди.

Tecno

Франциялик ҳужумчи ПСЖ билан амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортди ва парижликлар уни ёзда сотиб юборишга мажбур.

Асосий харидорлар қаторида “Ливерпуль” ва “Реал” қайд этилган. Лекин молиявий жиҳатдан олиб қараганда, “Манчестер Сити”нинг имконияти уларникидан анча юқори.

“Шаҳарликлар” УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финалида ПСЖ билан рақобатлашади ва шу босқичдаги ўйинларда Мбаппенинг ўзи билан гаплашиб олмоқчи. Шунингдек, бу жараёнда ПСЖ раҳбарияти билан трансфер  масаласи муҳокама қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию