
Мбаппенинг онаси: "Ўғлим, қиз дўст орттиришни хоҳлайсанми?"
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламари ўғлида баъзи муаммолар борлигини маълум қилди.
"У майдонда бўлганда ҳаётга қараганда ўзини анча қулай ҳис қилади. Бундан ташқари, у майдон ташқарида шахсий ҳаётга эга эмас, лекин бу танловни ўзи қилган.
Мен ҳар доим Мбаппенинг спорт фаолиятини шахсий ҳаётидан ажратиб кўрганман. Ўғлимни ҳайратга соладиган жиҳати шундаки, у мавсумни режалаштириш қобилияти ва яхши-ёмон даврларга тўғри муносабатда бўлиши билан ажралиб туради.
Ўтган йили ишлар унчалик яхши кетмаётган пайтда биз суҳбатлашдик. Мен ундан сўрадим: “Ўғлим, қиз дўст орттиришни хоҳлайсанми?” У эса жавоб берди: “Бундай тартибсизликда оила қуришни қандай тасаввур қиласиз?”
Килиан бир куни "Peugeot 206" автомобилида шаҳар атрофида сайр қилди, шунчаки қандай эканлигини билиш учун. Энди у кўчаларда бемалол юра олмайди. Бу мени хafa қилади", — деди футболчининг онаси.
Фикрлар