Мбаппенинг онаси “Реал”дан бир неча юлдузлардан кўп маош оляпти

Мадриднинг “Реал” клуби жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламарига солиқлардан кейин йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош тўлаяпти.

Бу ҳақда A Bola нашри хабар берди.

Файза хонимнинг йиллик маоши  “Реал” асосий таркибидаги саккиз нафар футболчи тер тўкиб олаётган маблағдан кўплиги айтилмоқда.

Манба маълумотларига кўра, Мбаппе онасидан кам маош оладиган футболчилар орасида Андрей Лунин, Фран Гарсия, Рауль Асенсио, Арда Гюлер, Франко Мастантуоно, Браим Диас, Гонсало Гарсия ва Эндрик бор.

Хабар қилинишича, Ламарининг маоши Мбаппенинг бир мавсумда оладиган 15 миллион евродик маошининг 30 фоизини ташкил этади. У аслида ўғлининг маошининг 50 фоизини талаб қилган, чунки ўзи ўғлининг  менежери ҳисобланади. Бироқ Килиан бу талабга кўнмаган, ўзи ва клуб учун қулай шартларда келишувга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!