Мбаппенинг қилиғи ёқмаяпти

  • 4 апрель, 2021, 09:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Янги авлод ҳужумчиси Килиан Мбаппе  жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Франциялик тўпурар келажаги борасида бир қарорга кела олмаётган ПСЖ раҳбариятини хавотирга солмоқда. Клуб хўжайинлари унинг талаблари инобатга олинган шартнома таклиф қилганига қарамай. Килиан уни имзолагани йўқ.

Tecno

Мбаппенинг бу қилиғи клуб спорт директори Леонардони ғазаблантирмоқда. Клуб Мбаппега шарт қўйди. Агар футболчи шу йилнинг 1 июнига қадар янги битимни имзоламаса, ёзда трансферга қўйилади.

Аслида ПСЖ Мбаппенинг трансферидан 200 миллион евро даромад қилишни режалаштирган эди. Бироқ, унинг шартномаси келаси йили ёзда тугаётганини инобатга олган раҳбарлар ҳужумчини 120-150 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Мбаппе жорий мавсумда Франция чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 марта ишғол қилди ва жамоадошларига олтита голли пас берди.

22 ёшли ҳужумчига “Реал”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!