
Мбаппенинг рақамини “тортиб” олишди
“Реал”да ўйинчиларнинг рақамлари борасида муаммо келиб чиққан эди. Жамоани тарк этган Лука Модричнинг 10-рақами Килиан Мбаппега топширилди.
Ўтган мавсум франциялик футболчи ўйнаган 9-рақам асосий жамоага қабул қилинган клуб тарбияланувчиси Гонсало Гарсия Торресга бериладиган бўлди. Бу қарор бразилиялик легионер Эндрикка тўғри келмади ва унинг норозилигига сабаб бўлди.
Охир-оқибат рақамлар масаласига қуйидагича ечим топилди. Мбаппе 10-рақам остида тўп тепади.
19 ёшли Эндрик бу ёз бошқа жамоага ўтмайдиган бўлди ва унга 9-рақам берилади.
“Қироллик клуби” билан 2030 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолаган 21 ёшли Гонсало Гарсия Торрес эса, Эндрикдан қолган 16-рақам остида қайдномадан ўтказилади.
Фикрлар