Мбаппенинг тақдири ҳал (ми?)

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе қишда жамоани тарк этиши даргумон, аммо ёзда бошқа клубга ўтиши эҳтимоли юқори.

Малумки, футболчи парижликлар раҳбариятининг муносабатидан қониқмаяпти. ОАВда Килиан қишдаёқ кетиши мумкинлиги айтилмоқда, аммо 23 ёшли франциялик футболчининг қимматлиги туфайли бунинг амалга ошиши даргумон. "Le Parisien" нашри хабарига кўра, харидор жамоа ҳужумчини анча қимматга сотиб олишига тўғри келади. Келаси ёзда унинг ПСЖ билан шартнома тугашига атиги бир йил қолади ва шу боис, уни қимматроққа сотишга ҳаракат қилади.

"Transfermarkt" Килиан Мбаппени 160 миллион еврога баҳолаган. Маълумот ўрнида, 2022/23 йилги мавсумда футболчи 13 та ўйинда 12 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!