Мбаппенинг харидорлари яна биттага кўпайди

"Ливерпуль" клуби ПСЖ форварди Килиан Мбаппе учун навбатдаги харидорга айланди. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар франциялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Бироқ, бунинг учун улар “Реал” ва “Ювентус” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Ўз навбатида ПСЖ ҳам Мбаппени қўйиб юбормоқчи эмас ва унга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бироқ, 300 млн евролик таклиф бўлса парижликлар буни ўйлаб кўришлари мумкин.

Маълумот учун, 20 ёшли Мбаппе жорий мавсум ПСЖда 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!