Мэдисон Кизнинг омади келди
Ads

Америкалик теннисчи Мэдисон Киз "Катта дубулға" туркумига кирувчи "US Open" турнирининг ярим финалига йўл олди.

Киз Америка очиқ чемпионатининг чорак финалида испаниялик Карла Суарес Наваррони 6:4, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Энди Мэдисон ушбу турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал йўлланмасини  қўлга киритиш учун япониялик Наоми Осакига қарши рақобатлашади.