Мексика - Швеция. Матнли онлайн трансляция

"F" гуруҳи 3-тур иккинчи учрашувида Мексика Швеция билан куч синашади.

> Жанубий Корея - Германия - 2:0

Бошланғич таркиблар билан танишинг:

Мексика:Очоа - Морено, Сальседо, Альварес, Лайюн - Эррера, Гальярдо, Вела, Гуардадо, Лосано - Эрнандес. 

Захира: Гутьеррес, Дос Сантос, Фабиан, Хименес, дос Сантос, Талавера, Корона, Перальта, Акино, Корона, Айяла, Маркес.

Швеция: Ольсен - Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист - Классон, Ларссон, Экдаль, Форсберг - Берг, Тойвонен.

Захира: Хильемарк, Крафт, Янссон, Роден, Дурмаз, Телин, Нордфельдт, Ольссон, Гвидетти, Юнссон, Свенссон, Хеландер.

  • 90+7'

    Ўйин тугади. Хуллас Екатеринбургда швед-мексика базм кечаси! Швеция гуруҳда биринчи, Мексика иккинчи. Германия 4-ўрин билан уйга равона бўлди.

  • 90+6'

    Корейсларнинг навбатдаги голи... Ж. Корея - Германия - 0:2.

  • 90+3'

    Ўйин тамом бўлмоқда. 0:3. Швеция биринчи, Мексика — иккинчи. Ҳа шундай бўлиши ҳақиқатга яқинроқ.

  • 90'

    ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Корея гол урмоқда... Мексикаликлар хурсанд бўла бошлашди... Ж.Корея - Германия - 0:1.

  • 88'

    Люстиг огоҳлантирилди.

  • 86'

     

    Лайюн огоҳлантирилди.

  • 84'

    Мексика ҳужум қилишда давом этмоқда, бироқ шведлар анча ҳотиржам ўйнамоқда...

  • 79'

    Хильемарк Экдал ўрнига майдонга тушди.

  • 78'

  • 75'

     

    Корона ўз ўрнини Гуардадога бўшатиб берди. Мексикаликлар гол уриш илинжида. Йўқотиладиган нарса қолмади.

  • 74'

    ГООООЛ, 0:3. Мексикаликлар ҳимоячиси Альвареснинг оёғи тўпнинг дарвозага йўл олишида ёрдам бериб юборди.

  • 70'

    Шведлар тўхтамаяпти. Худди иккита гол уларга етмётгандек. Мексикалик эса карахт аҳволда...

  • 65'

    Фабиан Гальярдо ўрнига ўйинни тугатиб қўяди. Қанот ҳимоячиси ўрнига қанот ҳужумчиси ҳаракат қилади.

  • 62'

    ГОООООООЛ, Гранквист, 0:2.

  • 61'

    Агар гол бўладиган бўлса, Мексиканинг турнирни тарк этиши янада яқинлаши мумкин.

  • 60'

    ПЕНАЛЬТИ! Швеция пенальти ишлади...

  • 56'

    Жароҳат олган Ларссон Свенссонга ўрнини бўшатди.

  • 50'

    ГООООЛ! Шведлар ниҳоят узоқ кутилган голни киритди. Ҳисоб 0:1.

  • 49'

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус. Ажойиб бўлим якунига етди. Ҳисоб эса 0:0.

  • 44'

    Ҳозирча гуруҳдан Мексика ва Германия чиқади. Аммо ҳеч қайси жамоа гол урмаса, бу жамоалар плеф-офдга йўл олади.

  • 43'

    Тўп назорати бўйича ҳисоб 64/36. мексикалик позицион ўйинда рақибларига имкониятни бой бермоқда. Шведлар биринчи турдаги каби ўйнашга имкон бермаётир.

  • 37'

    Шведлар позицион ҳужумташкил қилмоқда, Тойвонен Бергни изламоқда. Бироқ Очоа ҳозирча уларга имкон қолдирмаяпти

  • 29'

    Ҳаммаси жойида. Пенальти йўқ..

  • 28'

     

    Эҳҳаааа! Ана холос...Тўп мексикаликлар жаримаси ичида кимнингдир қўлига тегди. Ҳакамлар видеони кўрсатмоқда...

  • 21'

    Ўйин бошланганига эндигина 20 дақиқа бўлмоқда. Бироқ вазиятлар кечаги Дания ва Франция учрашувига қараганда жуда кўп.

  • 18'

    Шведлар тўхтаётгани йўқ. Форсбергда яхши вазият юзага келган эди. Аммо хавфсиз якунланди. Бу нуқтадан берган зарба кўп ҳолларда гол билан якун топади.

  • 14'

    Нариги жуфтликда ҳам ҳозирча нурсиз дуранг... Германиянинг ҳужумлари тобора хавфли тус олмоқда.

  • 10'

    Тўп теннис баҳсидаги каби у ёқдан бу ёққа ўтмоқда, Ўйин темпи анча юқори.

  • 6'

    Форсберг Тони Кроос услубида дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди, бироқ Очоа буни бартараф этди.

  • 4'

    Ҳакам тез-тез хуштагини чалмоқда. Очоа жарима майдонида тўпни қабул қилиб олгандек бўлди, аммо такрорий вазият бундай бўлиб чиқмади. Огоҳлантиришсиз жарима зарбаси белгиланди.

  • 1'

    Ана холос!!! Гальярдо 13-сониядаёқ сариқ карточка лойиқ топилди. Кутилмаган ўйин бошланиши. Тиксаги билан рақибига зарба берган экан.

  • 1'

    Ўйин бошланди..

  • -'

    Бу гуруҳда Жанубий Корея бирорта очко ололмаган бўлса ҳам, плеф-оффга чиқиш имкониятини сақлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!