Мексика сардори терма жамоадан кетди

Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Андрес Гуардадо терма жамоадаги фаолиятини якунлади, деб хабар берди "AS" нашри.

Манбага кўра, 36 ёшли футболчи ўз қарори ҳақда Мексика футбол федерацияси (МФФ) раҳбари Жон де Луизани аллақачон хабардор қилган. Унинг айтишича, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати у учун термадаги охирги мусобақа бўлган.

Мазкур турнирда Мексика Аргентина, Польша ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан "С" гуруҳида ўйнади ва учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади.

Эслатиб ўтамиз, Гуардадао 2005 йилдан бери терма жамоада ўйнаб келмоқда. Терма жамоа таркибида ярим ҳимоячи бешта мундиалда иштирок этган, уч маротаба CONCACAF мусобақасида ғалаба қозонган (2011, 2015, 2019) ва 2007 йилда Америка кубогининг бронза медали совриндори бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!