“Мен барибир “Челси”дан кетмайман!”

“Челси”нинг захира дарвозабонига айланиб қолган Кепа Аррисабалага клубни такр этмаслигини маълум қилди.

+ Мен “Челси”да бахтлиман. Уч ой муқаддам ўйин амалиёти борасида аҳвол анча оғир эди. Футболдан ташқарида ҳам, мавжуд муаммоларга қарамай, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Мен “Челси”дан кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ, - деди Кепа.

26 ёшли испаниялик дарвозабон қўпол хатолари туфайли асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. “Челси” унинг ўрнига Франция чемпионатидан Эдуар Мендини олиб келди. Кепанинг лондонликлар билан битими 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!