“Мен барибир кетмайман”

“Челси” ҳимоячиси Андреас Кристенсен янги шартнома бўйича таклиф олмаган бўлса-да, жамоада қолишга умид билдирмоқда.

- Мен бошқа жамоаларга қарамасдан, фақат “Челси” ҳақида ўйлайман. Ҳозирча бир йиллик шартномам қолди. Уни охиригача ўтайман. Мен яна ўз клубимда қолмоқчиман, - деди даниялик футболчи.

24 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда 18 та ўйинда қатнашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)