"Мен деярли ҳамма жойда ғалаба қозонганман"

"Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Сенегалга қарши финал олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, футболчи финалда ғалаба қозонишни хоҳлайди.

"Мен Чемпионлар Лигасини ютганимда ажойиб туйғуларни ҳис қилгандим. Клубда охирги чемпионликдан 30 йил ўтиб, Премьер-лига кубогини қўлга киритдим. 

Швейцарияда ҳам чемпион бўлганман. Умуман мен, деярли ҳамма жойда ғалаба қозонганман.

Шундай экан, мен бугун мамлакатим терма жамоаси билан ҳам ғолиб бўлишни истайман. Ажойиб ҳиссиётларни юртдошларим билан бирга бўлишмоқчиман", - деди Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, Сенегал - Миср жамоалари ўртасидаги финал баҳси бугун 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!