Мен ҳам Гвардиола, Клопп ва Артетадек зўр мураббийман!

“Лидс Юнайтед”ни қабул қилиб олган Сэм Эллардайс ўзининг мураббийлик қобилиятини юқори баҳоламоқда.

- Кўп одамлар менинг қария эканимни гапиряпти. Тўғри, ёшим 68да, кўринишим ҳам ёш эмас, лекин мураббий сифатида Гвардиола, Клопп ва Артетадан км жойим йўқ.

Барча зарурий билимлар ва кўникмалар ҳамон мен билан. Кимдандир зўрман, демайман. Лекин савия жиҳатидан улар билан бир хил даражадаман.

Мен баъзан ўзимни кўрсатиш учун имкон бўлишини истайман холос. Асосий мақсадим – “Лидс”ни Премьер-лигада олиб қолиш. Катта клубларга чақирув ташлашимиз керак, - деди Сэм Эллардайс.

17-поғонада бораётган “Лидс” чемпионатнинг охирги тўртта учрашувида “Манчестер Сити”, “Ньюкасл, “Вест Хэм” ва “Тоттенхэм” каби кучли жамоалар билан тўқнашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!