Мен Манчестерда уч йилда олган маошимни бу бола бир ҳафтада топяпти!

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Яп Стам жамоанинг собиқ ўйинчиси Жесси Лингардга “Нотингем Форест” катта маош тўлаётганидан ҳайратга тушди.

Лингард манчестерликларнинг асосий таркибига кира олмаганидан кейин ёзда “Ноттингем Форест” футболчисига айлангани ва ҳозир ҳафта 200 минг фунт маош оляпти.

- Мен уч йилда олган маошимни Лингард бир ҳафтада топяпти. Замон ўзгариб бормяпти. Айрим жамоалар катта клублардан ўйинчиларни шу усулда қўлга киритяпти ва табиий улардан кўпроқ нарса кутади ҳам, - деди Яп Стам.

Жесси Лингард “Манчестер Юнайтед”даги бир неча йиллик фаолиятида эами 232 та учрашувда майдонга тушиб, 35 та гол ва 21 та ассист муалифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!