“Мен майдонда ўз сўзимни айтдим” ёхуд Игуаин интервью беришдан бош тортди

“Наполи” собиқ ҳужумчиси, ҳозирда “Ювентус”да фаолият олиб бораётган Гонсало Игуаин “Наполи” – “Ювентус” (0:1) ўйинидан сўнг интервью беришдан бош тортди.

“Мен майдонда ўз сўзимни айтиб бўлдим”, – деб айтиб ўтди аргентиналик форвард “Sky Sport Italia” эфирида.

Қайд этиш жоиз, ўйинда киритилган ягона голни айнан Игуаин киритди ва унинг ана шу голи “Наполи”нинг мавсумдаги мағлубиятига олиб келди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)