Мен “Рома”да қолишга қарор қилдим!

“Рома”да илк мавсумини муваффақиятли ўтказаётган Неманья Матичга Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепиш ёқмади.

34 ёшли сербиялик футболчи римликлар сафида асосий фигуралардан бирига айланди.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, мураббийлар штаби тажрибали ўйинчининг қобилияти ва ишга профессионал ёндашувига маъқул келди.

Матич машғулот базасига ҳаммадан эрта келади ва бу одати билан бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Клуб раҳбарияти шуларни инобатга олиб у билан амалдаги шартномани узайтиришни истаяпти.

Неманья Матичнинг ўзи ҳам фаолиятини “Рома”да давом эттиришга тайёр. Бу футболчи жорий мавсумда 20 та учрашувда майдонга тушди ва ҳисобига биттадан гол ҳамда ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!