Мен “Рома”га ўтмайман!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида январь ойида “Барселона”дан Эктор Бельеринни олмоқчи эди.

Рим клуби мутасаддилари испаниялик футболчини сўраб, Каталония клуби хўжайинларига мурожаат ҳам қилди.

Англиянинг besoccer.com портали тарқатган хабарга кўра, Бельерин Римга боришдан бош тортган. Футболчи мавсумни “Барселона”да якунлаб, ёзда келажаги бўйича бир қарорга келмоқчилигини билдирган.

Манбанинг таъкидлашича, Бельерин “Бетис”га қайтишга мойиллик билдиряпти. У ўтган мавсумда ижара асосида шу клуб шарафини ҳимоя қилганди.

“Барселона”да тарбияланган ҳимоячи узоқ йиллар давомида “Арсенал” шарафини ҳимоя қилган ва жорий мавсумда эркин агент сифатида Каталонияга қайтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!