Мен суперюлдуз бўлишни истамайман!

  • 11 Jul 16:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал”га кўчиб ўтган “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезус “канонирлар” сафига суперюлдуз бўлиш учун ўтмаганини таъкидлади.

Tecno

Лондонликлар бразилиялик ҳужумчи трансфери учун “шаҳарликлар”га 45 миллион фунт тўлади.

Габриэль Жезусга янги жамоаси сафида илк голини киритиш учун бир ярим дақиқа кифоя қилди. 25 ёшли форвард “канонирлар”нинг “Нюрнбург” жамоасига қарши ўтказган ўртоқлик учрашувида иккита гол уришга эришди.

- Суперюлдузга айланмоқчи эмасман. Мен футбол ўйнаб, майдонда жамоадошларимга ёрдам беришни истайман. Биз майдон ташқарисида ҳам аҳил бўлишимиз талаб этилади. Мен бу жамоа билан бирга ғолиб бўлишни истайман, - деди Габриэль Жезус.

Comments

You must be logged in to commet!