Мен тўртта позицияда ўйнай оладиган кам сонли ҳужумчиларданман!
Сенегал терма жамоаси ва “Бавария” ҳужумчиси Садио Мане ўзининг майдондаги вазифалари ҳақида гапирди.
- Мен ҳужум чизиғида тўртта позицияда ўйнай оладиган форвардларданман. Мен ҳар икки қанот, марказий ва иккинчи ҳужумчи сифатида тўп тепишим мумкин. Фаолиятимнинг аксарият қисмини чап қанот ҳужумчиси сифатида ўтказдим. Жамоа ва мураббийга керак эканман, ҳамма нарсага тайёрман, - деди Садио Мане.
“Бавария” яқинда Садио Мане билан шартнома тузганини эълон қилди. 30 ёшли футболчи Бундеслига чемпионатидан уч йиллик битим олди.
Мане “Ливерпуль”даги сўнгги мавсумида жами 51 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 23 маротаба ишғол қилди ва бешта голли пас узатди.
Фикрлар