Менда яна бир имкон бўлса...

“Бавария”нинг марказий ҳимоячиси Жером Боатенг яна Англия премьер-лигасига қайтиб бориши мумкинлигини маълум қилди.

- Мен мавсум бошида нималарнидир ўзлаштириш ҳақида ўйлагандим. Бир умр футбол ўйнамайманку ахир. Футболдан роҳат олишни истайман. Мен ҳамон кучли машғулот ўтказишга қодирман ва ўзимни юқори савияда тўп суриш имкониятини олишга ҳақлиман, деб ҳисоблайман.

Менга Англия чемпионатида тўп суриш ёқади. Мен жароҳат туфайли Англия майдонларида ўзимни тўлиқ кўрсата олмаган бўлсамда, катта тажриба олдим ва ҳозир курашга тайёрман, - деди Боатенг.

“Бавария” билан Бундеслига чемпионлигига сазовор бўўлган ҳимоячи 2010-2011 йиллар давомида “Манчестер Сити”да тўп сурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!