Мендилибар: "Винисиус ва Алонсо орасидаги вазият оддий ҳолат, бундай нарсалар жамоаларда бўлади"
"Олимпиакос" бош мураббийи Хосе Луис Мендилибар Винисиус Жуниор ва Хаби Алонсо орасида яхши муносабат йўқлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, бу каби вазиятлар футбол жамоаларида табиий ҳолат ҳисобланади.
"Жамоалар учун бу оддий нарса, бундай масалалар ички муҳитда ҳал этилади. Улар вазиятни қандай бошқаришни билади. Бундай ҳолатлар мутлақо нормал.
Одамлар "Реал"да ҳаммаси яхши эмас, дейишади. Лекин жамоа чемпионатда етакчи. Хаби — яхши мураббий ва мен унинг шу пайтгача бўлганидек, кейин ҳам яхши ишлашини ишонаман".
Мбаппе ҳақида ҳам савол берилди:
"Мбаппе мавсумни яхши бошлади, аммо ҳозир гол урмаяпти".
Унга қарши қандай ўйнайсиз? деган саволга Мендилибар шундай жавоб берди:
"Агар у гол урмай қўйган бўлса, демак, шундай давом этади, деб умид қиламиз".



Фикрлар