Менга ПСЖни беринглар!

ПСЖ хўжайинлари келаси мавсум учун янги бош мураббий қидиришда давом этмоқда. Ҳозир жамоани бошқараётган Кристоф Галтье кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти.

Клуб мутасаддилари рўйхатига бир неча мураббийлар киритилган ва улар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Номзодлар орасида “Болонья” бош мураббийи Тьяго Мотта ҳам бор. 40 ёшли мутахассис L’Equipe журналистлшарига ПСЖни бошқаришга тайёр эканини айтди. Манбанинг таъкидлашича, Мотта ўзи футболчи сифатида ўйнаган жамоани бошқаришни орзу қилаётган эди.

Бироқ, ПСЖ раҳбарлари орасида жамоани Моттага топширишга қарши чиқадиганлар кўп. Жумладан трансферларга масъул бўлган спорт директори Луиш Кампуш ёш мутахассисга ишонч билдирмоқчи эмас.

Клуб директорларининг аксарияти бош мураббийликка футболчиларга сўзи ўтадиган номдор мутахассислардан бирини олиб келиш, деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!