Мени қўйиб юборинг! Родри “Сити”га мурожаат қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” кетма-кет икки марта Родри трансфери бўйича рад жавобини олганидан кейин “Манчестер Сити”га якуний таклифни тайёрламоқда.

Бу ҳолат футболчининг илтимоси фонида юз бермоқда, Родри “Манчестер Сити”дан унинг кетишини осонлаштиришни сўраган. Испаниянинг Sport нашри ёзишича, 30 ёшли ярим ҳимоячининг бундай позицияси музокараларда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Музокараларга яқин манбаларнинг маълум қилишича, “Барселона” қатъий белгиланган сумма сифатидаги таклифини 65 миллион еврогача ошириши мумкин.

Яна 10 миллион евро битимга бонуслар кўринишида киритилиши мумкин. Ушбу бонус суммасининг ярми, яъни 5 миллион евро осон бажариладиган шартларга боғлиқ бонуслардан иборат бўлади.

Родри 2024 йилда “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!