Мени “Рома”га олинглар!

Жозе Моуриньонинг жароҳатланган Жоржиньо Вейналдум ўрнига майдон марказига янги ўйинчи олишни истаётганидан хабар топган Ража Наингголан ўз хизматларини “Рома”га таклиф қилди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Вейналдум машғулотлардан бирида оёғини синдириб олди ва камида уч ой майдонга туша олмайди.

Наингголан учун Рим клуби бегона эмас. Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси “бўрилар” сафида беш йил тўп сурган. Ўша даврда ярим ҳимоячи Англия клубларидан кўплаб чорловлар олган бўлса-да, жамоада қолиб пойтахтликларга садоқатини намоён қилган эди.

Айни пайтда 34 ёшли футболчи ўз юртида “Антверпен” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Жозе Моуриньо бу футболчининг таклифига рад жавобини берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!