Мэнни Пакьяо билан бир кечасида рингга кўтариладиган ўзбек боксчисининг рақиби аниқ бўлди. У ҳали мағлубиятга учрамаган...

  • 15 ноябрь, 2022, 20:32
  • 1
  • Бокс

10 декабрь куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Ушбу бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Мэнни Пакьяо (62-8-2,39 КО) ўзига хос кўргазмали жангда кореялик блогер Ди Ке Йо билан тўқнаш келади. 

Ушбу кечанинг андеркардида профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61,2 кг) фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи, Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси аъзоси Абдурасул Исмоилов (9-1, 5КО) ҳам навбатдаги жангини ўтказади. 

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, шу куни ҳамюртларимизга америкалик, ҳали мағлубиятга учрамаган боксчи Абель Мендоза рақиблик қилади.

Исмоилов фаолият давомида 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида ғалаба қозонган. Шулардан 5 тасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. 

26 ёшли Мендозанинг жанглар статистикаси эса бу борада идеал. У 33 та жангдан барчасида рақибларини ер тишлатган. Жангларининг 25 тасида эса муддатидан олдин ғалаба қозонган. 

Ушбу тўқнашувда Исмоиловга омад тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/11/2022 15:34
Омад!