Мэнни Пакьяо навбатдаги жангини нокаут билан якунламоқчи
Ads

Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони 40 ёшли Мэнни Пакьяо айни дамда Лос-Анжелесда бўлажак жангига тайёргарлик кўрмоқда. У навбатдаги жангини 19 январ куни 4 вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Эдриен Бронерга қарши ўтказади.

Филиппинлик боксчи бу тўқнашувда муддатидан олдин нокаутга эришишини тахмин қилмоқда.

Икки ҳафтадан сўнг мен WBA чемпионлик камарини Эдриен Бронердан ҳимоя қиламан, — деб ёзади Пакьяо ижтимоий тармоқларда. — Мен жангни нокаут билан якунлаш учун қаттиқ шуғулланяпман. АҚШга қайтанимдан ва “MGM Grand Garden” аренасида урушаётганимдан хурсандман.