
Мераб Двалишвили бу йил 3 та жанг ўтказмоқчи
Ўта енгил вазн тоифасида (61 кг) амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили америкалик Шон O'Мэллини мағлуб этса, бу йил яна иккита жанг ўтказишини айтди.
"O'Мэллини енггач, бир ой таътилга чиқаман ва кейин яна йиғинга қайтаман. UFC Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида турнир ўтказишини эшитдим. Ўша мусобақа кардида жанг қилмоқчиман. Шунингдек, ноябрда Нью-Йоркда ёки декабрда Лас-Вегасда чиқиш қилсам ҳам яхши бўларди" - деди грузияилик ММА устаси.
Эслатиб ўтамиз, Мераб Двалишвили ва Шон O'Мэлли тўқнашуви 8 июнь куни "UFC 316" турнирида ўтказилиши белгиланган.
Фикрлар