Мераб Двалишвили Олимпияда чемпионини трилогияга чақирди
Ўта енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили "RAF 12" турнирида ўтказилган Генри Сехудога қарши баҳс ҳақида гапирди.
"Албатта, менга чақириқлар ёқади. Сехудо "вызов" ташлади, мен эса қабул қилдим. Кўрдингиз, у Олимпия чемпиони унвонига лойиқлигини исботлади. Генри мени енгди. Келинг, энди трилогияни ҳам кураш гиламида ташкил этиб, ҳисоб-китобни якунига етказайлик", — деди Мераб.
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили 24 октябрь куни "UFC 333" турнирида Пётр Янга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар