Мераб Двалишвили: "Реваншнинг 2 раундидаёқ Пётр Янни енга олмаслигимни тушунгандим"

  • 14.10.2026 14:03
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Грузиялик ММА устаси Мераб Двалишвили Россия вакили Пётр Ян билан реваншни эслаб ўтди.

"Ўша куни иккинчи раунддаёқ Пётрни енга олмаслигимни тушунгандим.

Барчаси аниқ эди. 1 раундданоқ уни тейкдаун қилишга жуда кўп уриндим. Бироқ буни уддалаб бўлмади. 2 раундда яна ҳам қаттиқ ҳаракат қилиб, бор кучимни сарфлаб қўйдим. Бу ҳам ёрдам бермагач, "энди у билан тик оёқда беллашаман" дедим...Аммо кўрдингиз, у мени "стойка"да ҳам бир неча бор кучли зарбалар билан ушлаб олди.

Кейин ҳаммаси тугади ва ўзимга "Яхши, мен энди жангдан фақат завқланаман," дедим ва ўз ишимни бажардим", - дея таъкидлади собиқ чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Двалишвили ва Ян ўртасидаги трилогия 24 октябрь куни "UFC 333" турнирида ўтказилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!