Мераб Двалишвили: "UFC сизга ҳақиқий камарни бермайди"
UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили стример "N3on" билан суҳбатда лига чемпионлик камарлари билан боғлиқ кутилмаган қоида ҳақида гапириб берди.
"Ҳар сафар ғалаба қозонганингизда, октагон ичида сизга ҳақиқий камарни тақдим этишади, бироқ кейин уни нусҳасига алмаштиришади, чунки асл камарнинг қиймати 325 минг доллар", — деди грузиялик.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 333" турнирида Мераб Двалишвили россиялик Пётр Янга қарши трилогия ўтказади.

Фикрлар