Мераб Двалишвилининг камарига энди ким кўз тикмоқда?
Менежер Али Абдель-Азизнинг хабар беришича, "UFC 306"да Шон О'мэллидан камарни тортиб олган Мераб Двалишвили (18-4) кейинги жангини Умар Нурмагомедов (18-0)га қарши ўтказади.
"Мен UFC масьуллари билан гаплашдим. Улар Умар кейинги жангида камар учун курашишини айтди. Менимча, айни пайтда Нурмагомедовдан бошқа хеч ким бундай имкониятга лойиқ эмас. Мерабга келсак, у Шон билан баҳсда унвонга лойиқлигини исботлади. Двалишвилини чемпионлик билан қутлаб қоламан" , - деди менежер.
Маьлумот учун, Умар Нурмагомедов UFC да мағлубиятсиз серия қайд этаётган жангчилардан бири хисобланади. У ўзининг сўнгги жангини "UFC on ABC 7" турнирида ўтказиб, Кори Сэндҳагенни хакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.
Фикрлар