Месси - Европада тенгсиз

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси кеча Испания чемпионатининг 8-турида "Валенсия"га (1:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Гап шундаки, 31 ёшли аргентиналик футболчи жамоадоши Луис Суареснинг пасидан сўнг жарима майдончасига кирмасдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди. Месси сўнгги 10 йил ичида бундай узоқ масофадан жами 57та гол уришга эришди ва у бу борада айни дамда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида яққол етакчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!