Месси, пул топишни Роналдудан ўрган!

Forbes бизнес журнали 2023 йилда энг кўп пул ишлаб топган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, йил давомида пул топиш бўйича Криштиану Роналдуга етадигани топилмади.

Кучли ўнликка кирган футболчиларнинг аксарияти Европанинг кучли бешлик лигаларида ҳамда Саудия Арабистони клубларида ўйнаётган чарм тўп усталаридир.

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду бу йил 260 миллион доллар ишлаб топди ва улардан 200 миллиони спорт соҳасидан келган маблағ, қолганлари реклама шартномаларидаги тушумдан иборат.

Иккинчи ўриндаги Лионель Месси йилнинг биринчи ярмида ПСЖдан, ёздан бери “Интер Майами”дан жами 65 миллион доллар  маош олди ва рекламадан келган улушлар билан жами топган пули 135 миллион долларни ташкил қилди.

Кучли учликни якунланган “Ал-Ҳилол” вакили Неймар 112 миллион доллар даромад кўрган. Ундан 80 миллиони маош, 32 миллиони реклама шартномаларидан тушган маблағ.

Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди:

 

  1. Килиан Мбаппе (“Пари Сен‑Жермен”) — $ 110 миллион ( маоши — $ 90 миллион).

 

  1. Карим Бензема (“Ал‑Иттиҳод”) — $ 106 миллион (маоши — $ 100 миллион).

 

  1. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) — $ 58 миллион (маоши — $ 46 миллион).

 

  1. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) — $ 53 миллион (маоши — $ 35 миллион).

 

  1. Садио Мане (“Ан-Наср”) — $ 52 миллион (маоши — $ 48 миллион).

 

  1. Кевин Де Брёйне (“Манчестер Сити”) — $ 39 миллион (маоши — $ 35 миллион).

 

  1. Ҳарри Кейн (“Бавария”) — $ 36 миллион (маоши — $ 26 миллион).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!